Аҳмадалиев мутлақ Жаҳон чемпионлиги йўлида ким билан жанг қилиши маълум бўлди

Спорт

image

Кеча, 28 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони америкалик Стивен Фултон (20-0-0) WBC чемпионлик камари соҳиби Брендон Фигероани (22-1-1) мағлуб этиб, икки йўналиш бўйича Жаҳон чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга рақиби аниқланган жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Фултон очколар эвазига (116-112, 116-112, 114-114) ғалаба қозонди. Ушбу жангдаги мағлубият Фигероа учун фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев Стивен Фултон (WBO) ва Брендон Фигероа (WBC) беллашуви ғолибига қарши мутлақ чемпионлик жангида иштирок этишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасидаги WВА ва IBF камарлари ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга тегишли. Наманганлик боксчи сўнгги жангини жорий йилнинг чилилик Хосе Веласкесга (29-6-2) қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев WBA WBC IBF WBO Стивен Фултон Брендон Фигероа

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made