Эртага Аҳмадалиев бир йўла иккита чемпионлик камарини ҳимоя қилади

Спорт

image

Эртага, 20 ноябрь куни АҚШнинг Нью Гемпшир штати Манчестер шаҳрида жойлашган SNHU аренасида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Унда супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBA  йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев (9-0) чилилик Хосе Веласкесга (29-6-2) қарши рингга кўтарилади. 

Веласкес проф боксдаги фаолияти давомида 37 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, 6 та жангда мағлуб бўлган ва 2 та баҳсда дурангга имзо чеккан.

Кечанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби Деметриус Андраде (30-0) ва Жейсон Куигли (19-1) ўртасида бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, энг енгил вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Хулио Мартинес (16-1) ва Макуильямс Арройо (20-4) ва аёллар ўртасида супер енгил вазн тоифасининг WBA, WBO, IBO чемпионлик камарлари учун Кали Реис ҳамда Жессика Камара ўртасидаги жанглар ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Аҳмадалиев жорий йилнинг апрель ойида IBF чемпионлик унвонини мажбурий равишда ҳимоя қилиб, собиқ Жаҳон чемпиони Рёсуке Ивасани бешинчи раундда техник нокаутга учратган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев WBA IBF Проф бокс Хосе Веласкес

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг