Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш яна камайди

Жамият

image

Ўзбекистонда кейинги йилларда автомобилларга метан газ ўрнатиш ҳажми ортиб бормоқда. Шундай бўлишига қарамай, бензин ёқилғисига бўлган талаб ҳам камайгани йўқ. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотларга қараганда, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 фоизга камайди.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг шу даврида 873,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 758,1 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 5,4 фоиз. 2018 йилда 806,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 763,4 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-сентябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 524,9 минг тоннагача.

2019 йил январь-сентябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 45,05 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам.

2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 1,56 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга камдир.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда бензин ҳажми камайди

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг