900 нафарга яқин сирдарёликлар ўз уйларига қайтди (фото)
Жамият
−
03 Май 2020
9118Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 872 нафар сирдарёликлар ўз уйларига қайтарилди. Бу ҳақда бугун 3 май куни Жиззах ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Дўстлик туманига жойлаштирилган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Фарғона” қишлоғи ҳамда “Гулзор” маҳалласидан 500 нафарга яқин, Сардоба тумани “Отаюрт” ва “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 372 нафар фуқаролар бехатар бўлганлиги сабабли, Дўстлик туман ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйларига қайтарилди“, дейилади хабарда.
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳолат натижасида келиб чиққан сув тошқини сабаб ҳудудда яшовчи 12 000 га яқин аҳоли бошқа ҳудудларга кўчирилди. Ҳозирда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари кетмоқда. Кеча, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев бошқа ҳудудга кўчирилганларда хабар олди.
LiveБарчаси