Битирувчиларининг 90 фоизи ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади

Жамият

image

Битирувчиларининг ОТМларга кириш кўрсаткичларига қараб мактаб директорларига пул мукофотлари ажратилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев матбуот анжуманида маълум қилди.

“90 фоизи ўқишга ёки ишга кирган мактаб директорига ойлиги, директор фонди қўшимчаларидан ташқари — бир марталик ўқув йили учун 8 млн сўмлик мукофот, ўринбосарига 4 млн сўм берилади. 89 фоиз фоиз кўрсаткич бўлса 6 млн ва 3 млн, 80 фоизгача бўлса 4 млн ва 2 млн пул мукофоти ажратилади”, дея маълум қилди Усмон Шарифхўжаев.

Бундан ташқари,мактаб рейтингларига бўлган эътиборни кучайтириш учун ўзининг туманида рейтинги энг юқори бўлган директорларга ҳам маълум бир молиявий рағбатлар белгиланмоқда.

Ҳозирга қадар 10 фоиз мактаблар рейтинги электрон танлов асосида чиқариб келинаётган эди. Эндиликда 100 фоиз мактабларни қамраб олиш ва уларнинг рейтингини чиқариш бўйича ишлар ташкил қилинмоқда, дея маълум қилди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов.

Рейтингда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилади:

•    мактабларда дарс бераётган ўқитувчи-педагогларнинг малака даражаси;
•    малака ошириш тизими қай даражада йўлга қўйилганлиги;
•    ўқувчиларнинг билим даражалари, яъни 9 ва 11-синфни битиришда кейинги босқичга ўтиш салоҳияти.

Янги қарорга кўра, педагогларга малака тоифа бериш жараёни соддалаштирилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан махсус портал орқали ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, навбатдаги малака тоифасига йиғимлар бекор қилинади. Бунда педагог навбатдан ташқари хоҳишига кўра малака ошириш аттестацияга топширмоқчи бўлганда йиғим ундирилмайди.

Узлуксиз таълим тизимида фан дастурларининг узвийлигини таъминлаш белгиланган. Таҳлилларга кўра, 10-15% мавзулар такрорий, 50 фоизгача мавзулар узвий бир-бирига боғланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ мактаб

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг