9 ойда қанча инсон ЙТҲ қурбони бўлди?
Жамият
−
03 Ноябрь 2022
7247Жорий йилнинг январь ва октябрь ойлари оралиғида, яъни, 2022 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда жами 6 минг 449 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Мазкур автоҳалокатлар оқибатида эса 1494 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов маълум қилди.
Раззоқов ЙТҲларининг сабабини йўл инфратузилмаси яхши ташкил этилмагани билан изоҳлади. Яъни, йўл транспорт ҳодисаларининг 49,3 фоизи йўл инфратузилмасининг нобоплиги сабабли юз берган.
Шунингдек, пиёдалар ўтиш йўлаги ва инсон омили билан боғлиқ сабаблар ҳам ЙТҲини юзага келтирган. Бунда 884 та жойда пиёдалар ўтиш йўлаги бўлмагани учун, 822 та ҳолатда эса велойўлаклар ташкил этилмагани оқибатида шундай транспорт ҳодисалари келиб чиққан. Бу эса умумий ЙТҲнинг 8,1 фоизи деганидир.
Бундан ташқари, 509 та транспорт ҳодисасига йўлни иккига ажратувчи тўсиқларнинг ўрнатилмагани сабаб бўлган.
381 та ҳодисага эса Раззоқов йўллар ёритилмаганини сабаб қилиб кўрсатилган. Унинг айтишича, худди шунча ЙТҲ пиёдаларнинг ҳаракатини чекловчи тўсиқларнинг йўқлиги ортидан пайдо бўлган. Мутахассис, шунингдек, йўлнинг транспорт оқимига мослаштирилмаганлиги, намгарчилик ва муз ҳам ЙТҲга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи инсон омили сабабли юз берган ЙТҲ ҳам тўхталиб ўтаркан, 1315 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг тезликни меъёридан оширганини айтди. Бу эса жами автоҳалокатларнинг 20,1 фоизини ташкил қилади. Жумладан: ҳайдовчининг тажрибасизлиги оқибатида (445 та), йўлда оралиқ масофани сақламаслик (354 та), пиёдаларга йўл бермаслик (362 та), светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик (148 та), қуйиб ўтиш қоидасига риоя қилмаслик (187 та) оқибатида содир этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь