9 май куни Тошкентнинг баъзи кўчалари автомобиллар учун беркитилади
Жамият
−
07 Май 2019 7973 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Биродарлар қабристони”да байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан байрам тадбири ўтказиладиган ҳудудга туташ баъзи кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
“9 май куни шаҳримиздаги Шота Руставели, Чўпон ота, Боғи бўстон кўчаларининг “Биродарлар қабристони”га туташ бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати соат 7:00 дан 10:00 гача вақтинчалик чекланади”, дейилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юзага келадиган ноқулайлик учун Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь