9 май куни қабристонга боришга рухсат борми?

Жамият

image

9 май куни бўлиб ўтадиган диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чекланган. Бу ҳақда бугун, 25 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирок этган брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, брифинг давомида 9 май куни қабристонга зиёрат қилиш борасида савол келиб тушган. Ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди:

“Ҳурматли фуқаролар, республика ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирларни, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган“.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатга нисбатан чекловлар олиб ташланиши билан жамоатчиликка маълум қилиниши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 1836 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

9 май Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг