86 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 6 июль куни Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу мамлакатда COVID-19 дан вафот этган 37-бемор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З.Р. жорий йил 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 

27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва  нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. 

Коронавирусга чалинган ушбу бемор (аёл) 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

Марказ мутахассислари томонидан қатор консультация ва консилиумлар ўтказилиб, даволашнинг доимий назорати таъминланган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг