85 ёшли ҲАМАС асираси тутқунликдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди

Олам

image

ҲАМАС томонидан гаровга олинган, сўнгра озод қилинган 85 ёшли Йохевед Лифшис “бошидан ўтганларни бошқаларга айтиб беришни жуда истайди”. Бу ҳақда унинг қизи Шарон Лифшис журналистлар билан учрашувда айтиб ўтган.

Кекса аёлнинг ҳикоя қилишича, у ўз уйидан ўғирлаб кетилган. Шундан сўнг, у Ғазодаги ерости туннеллари “ичида” ушлаб турилган. Унинг айтишича, "жангарилар" уларга яхши муносабатда бўлган. Ҳаттоки, дори-дармон ҳам берган.

“Ер остида улкан туннеллар тармоғи бор — у ўргимчак тўрига ўхшайди”, деб ҳикоя қилади аёл.

Аёл 23 октябрь куни кечқурун 79 ёшли Исроил фуқароси Нурит Купер билан бирга озод қилинди, бироқ 200 дан исроилликлар асирликда қолмоқда.

“Улар бизга меҳрибон муносабатда бўлишди, бизни барча зарур нарсалар билан таъминлашди. Биз улар билан бир хил таом едик — пишлоқ, нон ва бодринг. Бу бутун бир кун учун егулик эди. Ҳар икки-уч кунда мени ҳамда гаровдаги бошқаларни шифокор келиб кўрди ва дори бериб кетди”, дейди Йохевед Лифшис.

Лифшис хонимнинг айтишича, у ва онаси ҳамон фаластинликлар билан тинчлик ўрнатишни орзу қилади. Исроилнинг Ғазога қуруқликдан бостириб киришини минтақа учун катта хавф деб баҳолайди.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги вакили Абу Убайда гаровга олинган икки АҚШ фуқаросини озод этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС гаровга олинган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made