80 ёшни қаршилаган Байден тиббий кўрикдан ўтказилади
Олам
−
23 Ноябрь 2022
3244АҚШ Президенти Жо Байден тез орада йиллик соғлиқ текширувларидан ўтади ва натижалар жамоатчиликка эълон қилинади. Ҳозирча шифокорлар Америка етакчисининг аҳволи яхши эканини айтмоқда. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер айтди.
“Президентнинг соғлиғи яхши, у фаол ҳаёт тарзини олиб боради, шифокор буни мен билан баҳам кўрди. У бир ой ичида баҳоланади, натижалар ўтган йилдагидек эълон қилинади”, дейди Жан-Пьер брифингда.
Байден жорий йилнинг 20 ноябрь куни 80 ёшга тўлди. Жан-Пьер тиббий ҳисобот Байден 2024 йилги сайлов кампанияси режаларини эълон қилишидан олдин оммага эълон қилинишига аниқлик киритмади. Америка Қўшма Штатлари Президенти Шукрона куни ва Рождество ўртасидаги ҳафта давомида рафиқаси билан гаплашиб, сайловда иштирок этиш борасида аниқ хулосага келишни ваъда берганди.
Жан-Пьер шифокорларнинг хулосаси "яқин бир неча ой ичида" берилишини таъкидлади.
"Аниқ саналар йўқ, биз ўтган йилгидек очиқ тақдим этамиз", дея қўшимча қилди у.
Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ сўнгги хулосалар ўтган йилнинг шу даврида тақдим этилган эди.
“Америка етакчиси Жо Байденнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда ва бу унинг АҚШ Президенти вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмайди”, деган эди Президентнинг шахсий шифокори Кевин О’Коннор.
LiveБарчаси