80 ёшгача ишласам самолётга эмаклаб чиқиб, зинапояларига йиқиламан – Лукашенко Байденнинг устидан кулди
Олам
−
23 Март 2021
16878Беларусь Президенти Александр Лукашенко тез орада пенсияга чиқишини айтди. Бу ҳақда “БелТА“ ёзмоқда.
Бугун, 23 март куни Лукашенко Минск тери ишлаб чиқариш бирлашмаси меҳнат жамоаси вакиллари билан учрашувда пенсия ёши ҳақида гапирган.
“[Пенсия ёши тўғрисида] барча қарорлар қабул қилинди. Биз бу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Ўзим ҳам яқинда сиз билан бирга пенсионер бўламан. Нима мен 80 ёшга қадар ишлайми, кейин пенсияга чиқайми? Бу ҳолда самолётга эмаклаб чиқиб, зинапояларига йиқиламан“, дейди Лукашенко.
2021 йил 1 январдан бошлаб Беларусда пенсия ёши олти ойга ошиб, жорий йилда эркаклар 62,5 ёшдан, аёллар эса 57,5 ёшдан пенсияга чиқиши мумкин.
Лукашенко пенсия таъминотини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди, унга кўра 2017 йил январдан мамлакатда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш бошланди: ҳар йили олти ойга. Пенсия ислоҳотининг натижасида 2022 йилда аёллар учун пенсия ёши 58, эркаклар учун 63 ёшни ташкил этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден 19 март куни Air Force One самолёти бортига кўтарилаётиб уч марта қоқилиб тушганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь