8 ойлик қизини 5 минг долларга пуллаётган она ушланди

Жамият

image

Андижонда 8 ойли боласини 5 минг долларга пуллаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Прокуратура ва ДХХ ходилари ўтказган тадбирда 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.А. 2019 йилда туғилган қиз фарзанди Р.А.ни фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, фарзанди Р.А.нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made