8 нафар судья 10 йил муддатга қайта лавозимига тайинланди

Жамият

image

Судьялар олий кенгаши ваколат муддати тугаган 8 нафар судьяни ушбу лавозимга қайта тайинлади. Улар яна 10 йил судьялик қилиши мумкин. Бу ҳақда кенгаш Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Кенгаш қарори билан:

Азаматжон Абдижабборович Ғаппоров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси лавозимига;

Нодирбек Рустамович Мирзажонов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Абдусаттор Азаматович Абдураззоқов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси лавозимига;

Носир Сирожидинович Зайнобиддинов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Турғунали Турсунович Мирзаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг раиси лавозимига;

Ойбек Исломович Шомуродов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Тимур Абдулазизович Қосимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига;

Бахтиёр Тўлабоевич Кенжаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидан жами 8 нафар судья вазифасидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг