8 метрли тимсоҳнинг ошқозонидан одам қолдиқлари топилди (видео)

Олам 27239
image

Жорий йилнинг 22 июль куни Индонезиянинг Шимолий Калимантан провинциясида саккиз метрли тимсоҳнинг ошқозонидан ўлган балиқчининг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.

Қайд этилишича, уч фарзанднинг отаси бўлган 45 ёшли Самсул Баҳрийни дарё бўйида қисқичбақа овлаётганида улкан тимсоҳнинг ўлжасига айланган.

Маҳаллий аҳоли ва полиция қотил тимсоҳни уч кун излаган. Барча йиртқич ҳайвонларнинг ошқозони экспертизадан ўтказилган. 

Экспертиза саккиз метрли тимсоҳнинг ошқозонидан топилган инсон танаси қолдиқлари бедарак йўқолган балиқчига тегишли эканини тасдиқлаган. 

Судралиб юрувчининг жасади марҳумнинг оила-аъзоларига топширилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 908
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×