8 мамлакатдаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди – МСК мулозими

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов мамлакатнинг 8 та хорижий мамлакатдаги ваколатхоналарида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланганини маълум қилди. 

“Ҳозирга қадар овоз бериш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистондаги, шунингдек Россия Федерациясининг шимолидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган.

Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда”.

Маълумот ўрнида, хорижий давлатлардаги сайлов участкаларида 1 697 647 нафар сайловчилар рўйхатга олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов Маҳмуд Истамов

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг