78 ёшли мутахассис Истанбул клуби мураббийи бўлишга яқин турибди
Спорт
−
16 Апрель
1366Руминиялик мутахассис Мирча Луческу Туркиянинг “Бешиктош” клуби бош мураббийи бўлишга тайёр. Бу ҳақда “iAM SPORT” хабар берди.
Манбага кўра, 78 ёшли Луческу турк клуби раҳбарияти билан яқин бир неча ҳафта давомида жамоа бош мураббийи бўлишини келишиб олган. Бу лавозимда у яқинда ишдан бўшатилган португалиялик мутахассис Фернанду Сантушнинг ўрнини эгаллайди ва “Бешиктош”нинг жорий мавсумдаги бешинчи мураббийига айланади.
Маълумот учун, Луческу 2020 йилдан 2023 йилгача Киевнинг “Динамо” жамоасини бошқарган. Мутахассис 2004-2016 йилларда Донецкнинг “Шахтёр” клуби бош мураббийи бўлган.
Қайд этиш жоиз, “Бешиктош” клуби Луческуга бегона эмас. У 2002-2004 йилларда Истанбул клубига устозлик қилган. Шунингдек, мураббий “Галатасарой” ва Туркия терма жамоасидаги фаолияти билан ҳам турк футболи ихлосмандларига яхши таниш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь