71 яшар онахон коронавирусдан вафот этди

Жамият 9826
image

Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этиб, 5 июль соат 14:00 ҳолатига кўра, ўлим кўрсаткичи 32 тани ташкил этди. 

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 71 ёшли онахон М.Г. жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “Юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан маслаҳатлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 2.9
t
×