7 та мамлакат IBA аъзолигидан четлатилди
Спорт
−
23 Май 2023
14489Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) турли сабабларга кўра, 7 та мамлакатни ташкилот аъзолигидан четлатди. Бу ҳақда IBA ўз расмий сайтида маълум қилди.
Янги Зеландия, Германия, Швеция ва Нидерландия бокс федерациялари IBA қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди ва буёғига ташкилот мусобақаларида иштирок этмайдиган бўлди. Чехия, Либерия ва Экваториал Гвинея мамлакатлари федерасиялари IBA'га тақдим этиладиган йиллик ҳисоботларда хатоликка йўл қўйгани сабабли энди ташкилот аъзоси ҳисобланмайдиган бўлди.
Барча федерацияларга аъзолик қандай шартлар асосида тикланиши ҳақида маълумот берилди ва бу мамлакатлар боксчилари ўзларининг миллий федерациялари IBA аъзолигидан чиқарилганига қарамай, ўз миллий рамзлари билан ташкилот турнирларида қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси