Тошкентда даҳшатли ЙТҲ! Икки киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2022
13815Бугун, 9 октябрь куни пойтахт Тошкентда навбатдаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда икки киши воқеа жойида қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 20:30 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида юз берган.
1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 L 785 LB бўлган Nexia 3, 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 M 666 PA BMW, 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Z 292 GB бўлган Nexia 3, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 30 E 701 UA бўлган Lacetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида давлат рақам белгиси 01 Z 292 GB бўлган Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, катта тезликда келаётган BMW автомобили бетон тўсиқни ошиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида келаётган автомобиллар устига тушган.