64 млн долларлик криптооперацияларга оид молиявий схема фош этилди (видео)

3-саҳифа

−

visibility598 timer1 дақиқа

image

Тошкент шаҳрида ноқонуний даромадларни криптоактивларга айлантириб, уларнинг асл манбасини яширишга уринган уч нафар шахс қўлга олинди. Улар билан боғлиқ қурилмаларда 64 миллиондан ортиқ USDT, яъни қарийб 768,4 млрд сўмлик молиявий операциялар амалга оширилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Яшнобод туманида уч нафар шахс қўлга олинган.

Аниқланишича, улар турли давлатлар валютасидаги маблағларни криптоактивларга айирбошлаш ва молиявий операцияларни амалга ошириш билан шуғулланган. Тезкор тадбир давомида улардан 8 та телефон ва иккита ноутбук ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қурилмаларни ўрганиш давомида жами 64 миллиондан ортиқ USDT билан боғлиқ молиявий операциялар амалга оширилгани маълум бўлган. Бу қарийб 768 миллиард 380 миллион сўмга тенг.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) учинчи қисмига тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўн тўрт нафар фуқаро томонидан ташкил этилган ноқонуний онлайн колл-марказ аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар