6 туман ва бир шаҳар ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Жамият 7879
image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

Унга кўра, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Сабит Абдижамилович Утамбетов Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сабит Утамбетов Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Дилмурод Хотамович Валиев Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Дилмурод Валиев Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Аброржон Аъзамжонович Мавлонов Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аброржон Мавлонов Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Сардорбек Рахимжонович Умаров Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сардобек Умаров Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Нурилло Сайдуллоевич Билолохунов Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Нурилло Билолохунов Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Зафар Жомурадович Турсунов Ғузор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Зафар Турсунов Қарши шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ғайрат Чориевич Хўжамқулов Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғайрат Хўжамқулов Музработ тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 3
Теглар
t
×