6 ҳудудда 300 га яқин одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
01 Август 2020
16165Бугун, 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 295 нафарга ошиб, 24304 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари;
• 191 нафари Тошкент шаҳрида;
• 53 нафари Тошкент вилоятида;
• 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 16 нафари Сирдарё вилоятида;
• 13 нафари Фарғона вилоятида;
• 4 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 14464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси