5000 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди

Жамият

image

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилди. Аммо унинг ўйлаган режаси амалга ошмай қолди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига 1987 йилда Самарқанд туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилади. У ўз аризасида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилаётгани, олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраётганини, қолганини ўқишга киргандан кейин олишини билдираётганини маълум қилади. Унга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Ушбу фуқаро ариза муаллифидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция ўқитувчи

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг