50 минг доллар эвазига фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
13 Апрель 2023
5370Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан одамларни Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбирда бир фуқарони 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ноқонуний равишда ишга юбормоқчи бўлган шахс қўлга тушди. У 5 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олди.
Яна бир ҳолатда фуқаро О.Р. ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида АҚШга юборишга келишган. Белгиланган пулдан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь