5 ёшли қизчани зўрлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди (видео)
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2023
23635Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 5 ёшли қизчани зўрлаб ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 июль куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Туркистон вилоятида яшовчи Э.Н. исмли 5 яшар қизча йўқолиб қолган. Шу куни Э.Н. нинг онаси берган ариза асосида қидирув ишлари олиб борилган, уни қидиришга деярли бутун қишлоқ аҳолиси ёрдам берган.
“Шу куни қизчанинг жасади зўрлаш аломатлари билан топилган. Жибек жола қишлоғининг деярли барча аҳолиси қизчани қидиришда иштирок этди. Даҳшатли жиноятда гумонланувчи ҳам қишлоқ аҳолиси томонидан аниқланди”, дейилади хабарда.
Унга кўра, жиноятни муқаддам қотилликда айбланиб 10 йилга қамалган ва соғлиғидаги муаммо сабаб шартли равишда озод қилинган хавфли рецидивист содир этган. Суд ҳукми билан унга нисбатан умрбод қамоқ ва кимёвий кастрация жазоси тайинланган. Шунингдек, у марҳумнинг оиласига 100 миллион тенге (214,9 минг доллар) маънавий зарарни ҳам тўлаб бериши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 8 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс бир умрга қамалгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь