5 та фандан тест бўлиши ҳеч қаерда тасдиқланмаган — Бош вазир ўринбосари

Жамият 8618
image

“Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” доирасида Ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун бешта фандан тест синовлари бўлиши ҳақидаги масалага тўхталиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

“Ҳозирча бу йилги тест синовларида нечта фандан имтиҳон бўлиши масаласи тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Бу масалани ҳал қиладиган Республиканинг махсус комиссияси бор. Ушбу комиссия аъзоси сифатида сизга айтишим мумкинки, 5 та фандан тест бўлиши масаласи ҳеч қаерда тасдиқлангани йўқ.

Кўрдингиз, пандемия сабаб ўтган йили 2 та фандан имтиҳонлар ўтказилди. Карантин тўлиқ чекинмаган ҳолатда иккита фандан топшириб, кейинги йилда бирданига бешта фандан бўлиши ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Бу масала кўриб чиқилмоқда ва тез орада аниқ бир тўхтамга келинади”, дейди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу фестиваль учун 1 млрд сўм ажратилгани ва ушбу маблағ ошиб бориши мумкинлигини айтганди.

 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 292
Рейтинг: 3.1
t
×