5 кунда коронавирусга чалинганлар 1 миллионга кўпайди

Олам 6341
image

Ўтган бир 5 куни ичида дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар яна бир миллионга ортиб, 12 миллион 51 561 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб, 6 миллион 598 230 нафарни ташкил этмоқда. Ўлим ҳолатлари эса 549 735 тага ўтган. 

4 июль ҳолатига кўра кўрсаткичлар қуйидагича эди: 

•    касалланиш – 11 миллион 89 137;
•    соғайиш –  5 миллион 889 330;
•    ўлим – 525 400.

Ўтган ҳафтадагига солиштирсак касалланиш 7,9 фоизга, соғайиш эса 10,7 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 4,4 фоизга ортган. 

Касалланиш бўйича биринчиликни АҚШ қўлдан бермай келяпти. Мамлакатда касалланиш ҳолатларни 3 миллион 55 144 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 953 420 нафари соғайган, 132 309 нафари вафот этган. 

Иккинчи ўринда эса океан ортидан Бразилияни кўриш мумкин. Мамлакатда 1 миллион 713 160  киши коронавирусга чалинган, 1 миллион 139 844 киши касалликдан буткул фориғ бўлган. 67 964 киши эса вафот этган. 

Учинчи ўринда Ҳиндистон турибди. Ҳинд диёрида 767 296 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 476 378 нафари соғайган, 21 129 нафари қурбон бўлган. 

Кейинга ўрин дунёнинг иккинчи устуни Россия турибди. Рус халқининг 706 179 нафари коронавирусга чалинган. Улардан 480 483 нафари соғайган, 10 825 киши вафот этган. 

Перуда ҳам вазият жиддий. Шу сабаб у касаллик тарқалиши бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллаб олди. Мамлакатда 312 911 киши коронавирусга чалинган бўлса, улардан 204 748 нафари соғайган. Вафот этганлар эса 11 133 нафарга етган. 

Чилида 303 083 киши коронавирусдан оғриган бўлса, 271 741 киши касалликни ортда қолдирган. Беморларнинг 6 573 нафари вафот этган. 

Соғайиш бўйича энг охирги ўринларда бораётган Буюк Британияда эса касалланганлар 288 511 нафарга етгани кўрсатилмоқда. Уларнинг бор-йўғи 1 378 нафари соғайди, 44 602 нафари ҳалок бўлди. 

Саккизинчи ўринни Мексика эгалламоқда. Мамлакатда 275 003 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 214 316 нафари соғайган, 32 796 киши вафот этган.

Испания тўққизинчи ўринда турибди. Мамлакатда касалланиш бўйича рақамлар 252 513 ни кўрсатмоқда. Беморларнинг 150 376 нафари соғайган, 28 396 нафари вафот этган.

Ўнинчи ўринда эса Эрон бормоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 248 379 кишини ташкил этмоқда. Улардан 191 467 нафари соғайган, 12 084 киши вафот этган. 

Кейинги ўнликни Италия бошлаб беради. Мамлакатда 242 149 киши касалланган. Беморларнинг 193 640 нафари соғайган, 34 914 киши вафот этган.

Покистонда эса 240 848 киши коронавирусдан оғриган. Уларнинг 145 311 нафари соғайди, 4 983 нафари қурбон бўлди. 

Жанубий Африкада ҳам касаллик авж олмоқда. Мамлакат дунё бўйича 13-ўринга чиқиб олди.  Мамлакатда коронавирусга чалинган 224 665 нафар бемор аниқланган. Уларнинг 106 842 нафари соғайди, 3 602 нафари вафот этди. 
14-ўринни эса Саудия Арабистони эгалламоқда. Мамлакатда 220 144 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 158 050 нафари соғайган. Беморларнинг 2 059 нафари вафот этган.

15-ўринда эса Туркия турибди. Мамлакатда 208 938 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 187 511 нафари соғайган, 5 282 нафари вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3
Теглар
t
×