5 кун ичида Украина бўйлаб 500 та ракета ва дрон учирилди – Зеленский
Олам
−
03 Январь
7204Украина Президенти Владимир Зеленский 2 январь куни сўнгги беш кун ичида Украинага камида 500 та ракета ва дрон учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
"Жаноб Сунак Украина шаҳарларига қарши Россия ҳаво террорининг давом этиши ҳақида гапирди. Охирги беш кун ичида душман Украина ҳудудини камида 500 та ракета ва учувчисиз самолётлар билан ўққа тутди”, деб ёзган Зеленский Х саҳифасида.
Аввалроқ, Украина Президенти 2 январь куни мамлакатнинг ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, 120 киши жароҳатланганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсади Қримни изоляция қилиш эканини билдирган.
LiveБарчаси