Зеленский Украинанинг янги йилдаги асосий ҳарбий мақсадини айтди
Олам
−
02 Январь
9923Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсади Қримни изоляция қилишдир. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский "The Economist" журналига берган интервьюсида маълум қилди.
Нашрга кўра, Зеленский Украина 2024 йилда нимага эриша олиши ҳақида кам гапирган. Бироқ унинг фикрича, Қрим ва Қора денгиздаги жанг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
"Қримни изоляция қилиш биз учун ўта муҳим, чунки бу Россиянинг ҳужумлари сонини камайтиришнинг ягона чорасидир", дейди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, муваффақиятли операция бутун дунёга ўрнак бўлиб, Россия агрессиясига катта таъсир қилади.
Украина Президенти қуруқликдаги жангларни назарда тутяптими ёки Қора денгизда ва Қрим кўпригига қарши операцияларни давом эттириш режалаштирилганми, бунга аниқлик киритмаган.
"The Economist" газетасининг ёзишича, Зеленский шарқ ва жанубдаги мақсадларини амалга оширишга унчалик тайёр эмас.
"Украинани асл чегараларига қайтариш бўйича билдирилган стратегик амбициялари ўзгармади ва ўзгармайди, бироқ у (Зеленский) энди Украина келаси йили қайси ҳудудни босиб олиши мумкинлиги ҳақида муддат белгиламайди ёки ҳеч қандай ваъда бермаяпти”, дейилади мақолада.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь