48 ёшли Тотти футболга қайтадими?
Спорт
−
24 Октябрь
2004“Рома” афсонаси Франческо Тотти 48 ёшида ҳам турли клубларда тўп тепиш таклифини олди. Бу ҳақда собиқ футболчининг ўзи ESPN нашрига берган интервьюсида айтди.
”Менга А Серия клублари қўнғироқ қилди. Тан оламан, уларнинг таклифи мени бироз ўйлантирди. Қайтиш қийин бўларди, лекин ҳаётда ҳеч қачон ҳеч қачон демаслик керак. Фаолияти тугаганидан кейин яна кўп йиллар ўйнаган футболчилар бор. Агар А Серияга қайтадиган бўлсам, жуда қаттиқ машқ қилишим керак эди. Икки-уч ой ичида тайёр бўлардим. Агар ақлдан оздирадиган қарорни қабул қилсам, буни хорижда эмас, Италияда қиламан”, дейди Тотти.
Маълумот учун, Тотти 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У бутун фаолиятини Римнинг “Рома” клубига бағишлаган. Франческо Италия терма жамоаси билан 2006 йилги жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. “Император” ҳали ҳам профессионал футболга қайтиш таклифларини олишда давом этмоқда.
LiveБарчаси