40 дан ортиқ давлат Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатади – Блинкен

Олам 4737
image

АҚШдан ташқари 40 дан ортиқ давлат Украинага мудофаа соҳасида бевосита ёрдам беради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида айтилади. 

“АҚШ, шунингдек, 40 дан ортиқ иттифоқчи ва ҳамкорларнинг хавфсизлик соҳасида ёрдами Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда”, дейилади баёнотда. 

Бундан ташқари, Давлат департаменти раҳбари таъкидлаганидек, бу Украинанинг жанг майдонида ғалаба қозонишини таъминлаш, шунингдек, музокаралар столидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Россия кучлари Киев учун жангда мағлуб бўлди ва Украина шарқи ва жанубида секин ва кескин ҳужумни давом эттирмоқда. 

Блинкен, шунингдек, АҚШ ва бошқа давлатлар Россияга қарши қаттиқ санкциялар қўйганини, НАТО шарқий қанотда жиловлаш ва мудофаани кучайтирганини, ўз ҳудуди ва эркинлигини дадил ҳимоя қилаётган Украинага тарихий даражада ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага 1 миллиард доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ажратишга қарор қилганди. Бу қўшимча артиллерия қисмлари ва қирғоқни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, украиналикларнинг Донбассдаги мудофаа операцияларида зарур бўлган артиллерия ҳамда илғор ракета тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олади.

Бироқ, кеча, 15 июнь куни АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулианн Смит Вашингтондаги янги Америка хавфсизлиги бўйича конференцияда сўзлаган нутқида бир қатор давлатларнинг Украинага бериши мумкин бўлган қурол-яроғ захираси тугаб бораётгани, энди баъзи давлатлар молиявий ёрдам бериш йўлини танлаётганини айтди.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×