4 яшар тарбияланувчиси дарёга чўкиб кетган боғчада миллионлар “растрата” қилингани аниқланди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2022
15634Аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 4 яшар боғча боласи тарбиячиларнинг бепарволиги туфайли дарёга чўкиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Матбуот котиби мазкур ҳолатга муносабат билдириб, боғчада қарийб 25 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганини маълум қилди.
БПга кўра, ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган.
Қайд этиш керакки, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь