4 яшар қизчани зўрлаган эркак руҳий касал экани аниқланди
3-саҳифа
−
03 Октябрь
15560
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизни зўрлангани хабар қилинганди. Эндиликда айбланувчи эркакнинг шахсига аниқлик киритилди ва у 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Болалар омбудсмани ҳолатни ўз назоратига олганини билдирди.
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, унда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М. (қиз)га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатгани ҳақида маълум қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси