4 октябрь куни Чилонзор ва Учтепанинг қатор ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди (рўйхат)
Жамият
−
03 Октябрь 2019
5102Эртага, 4 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида баъзи ҳудудлар иссиқ сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Toshissiqquvvati” Давлат унитар корхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Учтепа туманининг Ширин, Лутфий, Шайхзода кўчаларида жойлашган иссиқлик тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан қуйидаги ҳудудларда 4 октябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача иссиқлик таъминоти тўхтатилади: Чилонзор туманининг 11, 12, 13, 14, 15, 21, 22, 23, 24, 25, 26- кварталлари ва Учтепа туманининг Г-9 массивида иссиқ сув бўлмайди.
“Toshissiqquvvati” ДУК вақтинчалик юзага келадиган ноқулайлик учун узр сўраган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023