Курс UZS

USD

12 931.94

-8.17

EUR

14 107.45

51.9

RUB

150.18

4.56

4 кун ичида 200 мингдан ортиқ дорининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда йирик миқдордаги дори воситаларининг республика ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Дастлаб, пойтахтнинг Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 32 номдаги 42 минг 777 дона дори воситалари борлиги аниқланди. Шу куннинг ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дори воситаларни қабул қилиб олаётган шахснинг Чирчиқ шаҳридаги хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, бу ерда ҳам 26 номдаги 72 минг 540 дона дори воситалари қонунга хилоф тарзда сақланаётганлиги фош бўлди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур дори воситаларнинг биринчи манбаси аниқланди. Ушбу дорилар Қашқадарё вилояти Ғузор туманида истиқомат қилувчи бир нафар шахс томонидан чиқариб юборилган бўлиб, тезкор тадбир давомида ушбу шахс ҳам қўлга олинди. Аниқланишича, Ғузор туманидан туриб ушбу шахс Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига ҳам дори воситалардан чиқариб юборган. Тадбир давомида Нурафшон шаҳридаги хонадонларнинг бирида уй бекаси қабул қилиб олган 5 турдаги 11 минг 150 дона дори воситаларини ўз ихтиёри билан тезкор тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.

Тезкор тадбир давомида дори воситаларнинг яна бир катта қисми Бухоро вилоятига йўл олгани аниқланди. Бухоро шаҳридаги хонадонларнинг бирида давом эттирилган тадбирда 35 номдаги 89 минг 226 дона дори воситалари айнан шу ерда туширилгани аниқланди. Маълум бўлишича, аслида республика ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши назарда тутилган ушбу дори воситалари муқаддам қонунга хилоф тарзда Ўзбекистонга тушириб қолдирилган.

Шундай қилиб, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 93 номдаги жами 204 минг 543 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди. Мазкур дориларнинг қиймати бир неча миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари ўтказилгани ва жиноят ишлари доирасида 169, маъмурий ишлар доирасида 270 киши қамоққа олингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бухоро Қашқадарё Тошкент шаҳри дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг