37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди (видео)
Жамият
−
22 Март 2023
17593Қашқадарёда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан 37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамшира тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги “Ўзбекистон” оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси Холбека Нормурадовна Бобоқулова Президент фармонига кўра II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ тизим фидоийларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь