322 нафар россиялик Ўзбекистонни тарк этди 

Жамият

image
Яна 188 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонни тарк этди north_east

Яна 188 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонни тарк этди

“Aэрофлот” авиакомпанияси 24 март куни 322 нафар россияликни Тошкентдан Москвага эвакуация қилди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

"24 март куни 322 нафар россияликлар "Aэрофлот" рейси билан Москвадаги "Шереметьево" аэропортига етказилди", дейилади хабарда.

Aввалроқ, "Aэрофлот" Тошкентдан Москвага бешта чартер рейсини амалга оширган, уларда жами 2 минг Россия фуқароси эвакуация қилинган эди.

Маълумот ўрнида, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 381 293 нафарни ташкил этяпти. 16 572 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 101 344 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.

Россияда коронавирус юқтирганлар сони 438 кишини ташкил этмоқда. Шу кунгача 1 киши вафот этган, 17 киши даволанган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 49 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин эвакуация

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг