3 йилда 12 қурбон: Таиландда полициячининг собиқ рафиқаси серияли қотиллик қилди
Олам
−
28 Апрель 2023
9913Таиландда полициячининг собиқ рафиқаси 12 нафар аёлни пуллари ва тақинчоқларини ўмариш мақсадида сиянид билан заҳарлаганликда гумон қилинмоқда. Уларнинг барчаси ушбу моддадан заҳарланиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда “The Nation Thailand” хабар берди.
Маълум қилинишича, катта полиция зобитининг 35 ёшли рафиқаси Сарарат Рангсивутҳуапорн бир неча йил давомида тўққиз кишини ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятларга заргарлик буюмлари ва пуллар сабаб бўлган. Жиноятда гумонланаётган аёл қўлга олинганда унда руҳий муаммолар борлиги аниқланган.
Айтилишича, қурбонларнинг ёши 33 ёшдан 44 ёшгача бўлган. Сарарат ўз қурбонларини сиянид билан ўлдирган. Ушбу модда аёлнинг уйидан топилган. У қурбонларнинг овқат ва ичимликларига сиянид аралаштирган. 13-жабрланувчи заҳарланган овқатни қусгани сабабли омон қолишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь