3,5 млрд евролик олтин топиб олган фермер балога қолди
Олам
−
24 Май
100862Франция жанубидаги Овернь минтақасида яшовчи 52 ёшли фермер Мишель Дюпон ўзининг ер участкасидан 3,5 миллиард евродан ортиқ қийматга эга бўлган олтин бўлакларини топиб олди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, фермер сайр пайтида тасодифан ариқда ялтираган нарсани кўриб, қазишга киришган ва тахминан 150 тонна олтин бўлаги ётганини аниқлаган.
Аммо минтақа ҳокимияти зудлик билан жараёнга аралашиб, Дюпоннинг бу топилмадан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилган. Фермернинг айтишича, бу ҳодиса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборган – у энди ўз ерида қазиш ишлари олиб бориш ҳуқуқига ҳам эга эмас. Фермерга кўра, бу янгилик атрофдаги ерларни бойлик умидида сотиб олишга уринишларни кучайтирган.
Фермер яшайдиган қишлоқ аҳолиси орасида қарама-қарши фикрлар мавжуд: баъзилар олтин изловчилар тинч ҳаётни бузишидан хавотирда бўлса, бошқалар бу ҳолат маҳаллий иқтисодиёт учун фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, эколог-активистлар минтақада кенг кўламли кончилик ишлари бошланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
LiveБарчаси
17 Июнь