29 йил аввал қабул қилинган милиция ходимлари тўғрисидаги қонун ўз кучини йўқотди
Жамият
−
24 Май 2019
8390Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилди:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган “Милиция ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 136–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31–33, 355-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 73–I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда) 230-банди.
LiveБарчаси