29-ўлим. Тошкентлик 77 яшар аёл коронавирусдан вафот этди

Жамият 5566
image

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 29 ўлим ҳолати бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкентда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида  юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомида  юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл)  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор  ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан  вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 2.9
t
×