2700 нафар ўзбекистонлик йўл қоидасини бузгани учун судланди
Жамият
−
11:15 256 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2025 йилда 2748 нафар шахс йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун судланган. Бу ҳақда кеча, 19 февраль куни Олий суд хабар берди.
Маълумотга кўра, уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 266-моддаси – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” бўйича судланган.
Таъкидланишича, судланганларнинг асосий қисми турли жазоларга ҳукм қилинган. Хусусан, 2 591 нафар шахсга нисбатан жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, жамоат ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Яна 157 нафар шахсга нисбатан эса озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли равишда қўлланилган.
Бу каби жиноятлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони ортган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ичида 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учраганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль