27 йил давомида тадбиркорлар кўп қийноқларга учраган, қамалганди – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
22 Апрель 2021
6966Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.
Йиғилишда Президент ўтган чорак асрдан кўп вақт давомида тадбиркорлар қийноқларга солиниб, қамалганига тўхталиб ўтган. Бу ҳақда блогер Азиза Қурбонова маълум қилди.
“27 йил давомида тадбиркорлар кўп қийноқларга, текширувларга учраган, қамалганди. Бу ҳолат мени қийнарди, армоним бўлган. Биринчи кундан бошлаб одамларни инсофга чақириб, ҳамма текширувларни тўхтатиб қўйганимизни одамларимиз, тадбиркорларимиз сезяпти. Лекин кўп жойларда йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти. Пешона теримиз билан мана шундай оғир ва таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор қилиш, бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар қиляпмиз”,
Ўзингизга (вилоят, туман, сектор раҳбарларига қарата) савол беринглар, шундай пайтда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш азоб эканлигини тушуняпсизларми?”, деган Президент.
Шавкат Мирзиёев қонун устувор бўлишини ва жазо муқаррар эканини таъкидлаган.
“Бугун ҳам (хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун) 500 миллион доллар ажратиляпти. Бу лойиҳалар ортидан неча минг янги иш жойи ташкил қилинади дегани. Одамларга манфаат бўлмаган жойларга пулларни сарфлашга йўл қўйилмайди”, деган давлат раҳбари.