26 йиллик антирекорд давом этади. Аргентина уйга совринсиз қайтади

Спорт

Бразилия футбол терма жамоаси мамлакатда ўтаётган Копа Америка мусобақаси финалига чиқди. Бразилия ярим финалда Аргентинани 2:0 ҳисобда мағлуб қилди.

Ўйинда голларга Габриел Жезус (19) ва Роберто Фирмино (71) муаллифлик қилди. Шу тариқа Тите шогирдлари 10 йил деганда илк бор Копа Америка финалига чиқди.

Аргентина эса 26 йилдан бери давом этаётган совринсизлик анъанасини давом эттирадиган бўлди. Аргентиналиклар сўнгги бор 1993 йилда Копа Америка ғолиблигини қўлга киритганди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси Тошкент вақти билан эртага тонгги соат 05:30 да бошланадиган Чили–Перу ўйинида аниқланади. 

Учинчи ўрин учун баҳс 6 июль, финал учрашуви эса 8 июлга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Копа Америка Бразилия-Аргентина

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг