25 дан ортиқ давлат Украинага 97 млрд доллар сарфлади – Шойгу
Олам
−
21 Декабрь 2022 12287 1 дақиқа
25 дан ортиқ давлат Киевга қурол етказиб бериш учун 97 миллиард доллар ажратган, қуролларнинг бир қисми террорчилар қўлида ва бутун дунёга тарқалмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Президенти Владимир Путин иштирокидаги ҳарбий кафедранинг якуний коллегиясида айтиб ўтди.
“Йўқотишларни қоплаш учун Қўшма Штатлар ва НАТО давлатлари Киев режимига ҳарбий ёрдамни кўп марта оширди. 27 давлат аллақачон Украинага қурол етказиб беришга 97 миллиард доллар сарфлаган, бу Афғонистонда ташлаб кетилган америкаликлардан анча кўпдир”, деди Шойгу.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, қуролларнинг бир қисми террорчилар қўлига ўтган ва бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда.
“Украинадан келаётган қуроллар эртага кимнинг қўлига тушиши номаълум”, дея қўшимча қилди у.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель