24 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

Спорт

image

АҚШ миллий футбол лигаси (NFL) жамоаси “Даллас Ковбойс” ҳимоячиси Маршон Ниланд жорий йилнинг 5 ноябрь куни полиция таъқибидан сўнг ўз жонига қасд қилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Техас жамоат хавфсизлиги департаменти (DPS)га таяниб, ABC 7 News нашри хабар берди.

Расмийларнинг хабар беришича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 атрофида Даллас шимолий пуллик йўлида Ниланд йўл ҳаракати қоидасини бузганидан сўнг, патруль ходимлари уни тўхтатишга уринган, бироқ 24 ёшли футболчи тўхташдан бош тортган ва автомобилни катта тезликда ҳайдаб кетган. Тез орада автомобиль полиция назоратидан чиқиб кетган ва таъқиб тўхтатилган.

Бир неча дақиқадан сўнг Ниланднинг машинаси Даллас Парквейда ҳалокатга учраган ҳолатда топилган. Техас DPS маълумотига кўра, у яқин атрофда ўзини ўзини отиб, вафот этган.

“Мижозим ва энг яқин дўстим Маршон Ниланднинг вафоти мени ларзага солди. У “Даллас Ковбойс” таркибида профессионал даражага етиш учун астойдил курашди. Унинг истеъдоди, руҳи ва инсонийлиги сўз билан ифода этиб бўлмайди”, дейди футболчининг агенти Жонатан Перзли.

Маълумот учун, Маршон Ниланд 2024 йилги NFL’нинг иккинчи босқичида “Даллас Ковбойс” таркибига қўшилган. У жорий мавсумда захира ҳимоячи сифатида 7 та ўйинда майдонга тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Сербиянинг “Раднички 1923” жамоаси бош мураббийи, 44 ёшли босниялик мутахассис Младен Жижович миллий чемпионат доирасидаги “Младост Лучани”га қарши ўйин давомида юрак хуружидан вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маршон Ниланд “Даллас Ковбойс” NFL

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар