23 яшар йигит автомобилни ўғирлаб, ЙТҲ содир этди ва қурбон бўлди

Жамият

image

Наманганда қаровсиз қолдирилган автомобилни олиб қочган ўғри йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ушбу воқеа кеча, 7 ноябрь куни содир бўлган.  Соат тахминан 00:35 да, 23 ёшли фуқаро Н.А., маст ҳолатда ўзининг танишлари 24 ёшли У.К.  ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласига борган. Улар қаровсиз қолдирилган фуқаро А.Т.га тегишли бўлган “ВАЗ-21013” русумли автомашинани олиб қочган. Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирига етганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва  йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда автомобилни бошқариб келган Н.А. ҳодиса жойида вафот этган, шериклари эса яширинганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси 2 қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Хозирда,  жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ўғирлик

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг