23 яшар ҳайдовчи бошқарувидаги юк автомобили ағдарилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Паркент туманида 23 яшар ҳайдовчи бошқарувидаги катта юк машинаси ағдарилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 15 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-15 "Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор" автомобиль йўлининг 56-километрида содир бўлган. 

Қайд этилишича, 1998 йилда туғилган Ж.Н. Howo русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бурилишда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиши жараёнида йўл четида тўхтаб турган Lacetti ва Spark русумли автомобилларга техник шикаст етган (автомобиль салонида фуқаролар бўлмаган).

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Паркент

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг