22 киши лавашдан заҳарланди
Олам
−
29 Июль 2019
8537Ёқутистоннинг (Россия) Чурапчин туманида шаурма (лаваш)дан оммавий заҳарланиш юз берди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор”нинг ҳудудий бошқармаси маълум қилди.
22 киши заҳарланишдан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Шундан 8 нафари болалар. Мурожаат қилганларнинг 20 нафари стационарда даволанадиган бўлган. Шифохонага келганларда овқатдан ўткир заҳарланиш аниқланган. Уларнинг бари тумандаги "Шаурма"овқатланиш шохобчасига боргани маълум бўлган.
Қайд этилишича, кафеда ўтказилган санитар-эпидемиологик текширувда қоидабузарликлар аниқланган. Мутахассисларда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, таом тайёрлаш учун рухсат бериш, овқатни сақлаш шароити ва бинонинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги масаласида саволлар туғилган.
Мутахассислар озиқ-овқат маҳсулотларидан ва объектдан атрофга чиқаётган чиқиндилардан намуна олган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган, кафе иши тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкентда “Оқ-тепа лаваш” тармоқ ошхонасида овқатланган 49 киши заҳарланганди.
Мазкур ҳолат юзасидан 07.06.2019 йилда Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь